Фаластин ва Исроил ўртасида музокара фаоллашади
Европа Иттифоқи, Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ҳамда Саудия Арабистони Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик жараёнини қайта бошлаш йўлини ишлаб чиқадиган қўшма уч томонлама гуруҳ тузади. Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат бўйича вакили Жозеп Боррель Саудия ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ас-Сауд ва АДЛ бош котиби Аҳмад Абу Ал-Гайт билан кечган музокарадан сўнг маълум қилди.
- Биз Исроил ва Фаластин ўртасида якуний тинчлик келишувига эришиш учун уч томонлама гуруҳ тузишга қарор қилдик, - деди Боррель. – Мазкур тузилма ўз олдига иштирокчи давлатлар ҳукумати ва халқаро ташкилотлар умумий ишга қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини аниқлашни талаб қиладиган яхлит минтақавий ёндашув бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадини қўяди.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху 2022 йил 22 декабрда янги тузилган ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири Исроил ва араб давлатлари ўртасида “тинчлик доирасини кескин кенгайтириш” бўлишини айтган эди.
ЎзА2022 йил 22 декабрда Исроилда Биньямин Нетаньяху бошчилигида тузилган янги ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири Исроил ва араб давлатлари ўртасида “тинчлик доирасини кескин кенгайтириш” бўлишини айтган эди.
ЎзА