Эзгу ташаббуслар байрами
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
“Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантаналар доирасида концерт дастури ташкил этилди. Унда вилоят санъат усталари, истеъдодли ёш ижрочилар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирок этиб, ўз чиқишлари билан томошабинларга байрамона кайфият улашди.
Жозибали саҳна кўринишлари, дилтортар куй-қўшиқлар орқали Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва истиқлол ғоялари тараннум этилди.
[gallery-31181]
Байрам тадбирлари доирасида “Болалар ҳаракати” сардорлари томонидан тайёрланган ижодий ва амалий лойиҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда ёшларнинг илмий изланишлари, спортда эришган ютуқлари, инновацион ғоя ва лойиҳалари, шунингдек, турли ижодий ишлари намойиш қилинди. Кўргазма ёш авлоднинг билим ва салоҳияти, янгиликка интилиши, ташаббускорлиги ҳамда замонавий ғояларни амалиётга татбиқ этиш борасидаги фаоллигини яққол намоён этди.
Тадбир давомида “Болалар ҳаракати” фаолиятида муносиб иштирок этиб, тенгдошларини эзгу ташаббуслар атрофида бирлаштириш, турли лойиҳаларни амалга ошириш ва ёшлар фаоллигини оширишга ҳисса қўшаётган сардорлар ташаккурномалар билан тақдирланди.
Бундай тадбирлар ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА