“Европада Украинадек коррупциялашган давлат йўқ”
“Украинадаги коррупциянинг миқёси кенг экани шубҳасиз”, деди Европа ҳисоб палатаси аъзоси Юхан Партс “Интерфакс-Украина” агентлигига берган интервьюсида.
У Украинадаги коррупцияни эпидемияга ўхшатди ва Европада бунчалик коррупциялашган бошқа давлат йўқлигини таъкидлади.
“Президентингизга холис кўрсаткичлар борлигини ва улар асосида Украинадаги вазиятга тўғри баҳо бериш мумкинлигини етказишингиз мумкин”, деди Партс.
Унингча, Украина жуда бой бўлиб кетиши мумкин, лекин ҳозир бир гуруҳ одамлар мамлакатнинг асосий молиявий ресурсларини ўз қўлида жамлаб, бутун мамлакатни гаров олгандек бўлиб турибди.
“Биз коррупциянинг давлат бюджетига қанчага тушишини ҳисобладик – йилига миллиардлаб долларни ташкил қилади бу!”, деб қўшимча қилди таҳлилчи.