Европа Иттифоқи саммити видеоконференция шаклида ўтади
25-26 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Европа Иттифоқи саммити коронавирусга чалиниш суръати ошгани учун видеоанжуман тартибида ўтказилади.
“INTERFAX.RU” хабарига кўра, Евроиттифоқ раиси Шарль Мишелнинг тегишли қарори ҳақида унинг матбуот котиби Баренд Лейтс маълум қилган. Европада коронавируснинг учинчи тўлқини кун сайин авж олмоқда. Аслида 27 давлат раҳбари бевосита учрашиб, вакцинация, иқтисод, Россия ва Туркия билан муносабат масалаларини муҳокама қилиши лозим эди.
Энди виртуал учрашув талабига кўра, кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ажратилган вақт қисқариши мумкин.