Эътибор ва ғамхўрлик — ижтимоий ҳимоянинг муҳим мезони
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга манзилли кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам бу борада қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, ижтимоий хизматларнинг манзилли ва самарали кўрсатилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда фаол иштирокини таъминлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
[gallery-30986]
Жумладан, ногиронлиги бўлган Муҳаррам Тоҳировага “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида зарур ижтимоий-маиший ва тиббий-реабилитация хизматлари кўрсатилмоқда. Унинг кундалик эҳтиёжларини енгиллаштириш, саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва муносиб турмуш шароитини таъминлаш мақсадида манзилли ёрдам ташкил этилган.
Муҳаррам Тоҳированинг яшаш шароити, кундалик эҳтиёжлари, саломатлиги, таклиф ва муаммолари мутасаддилар томонидан мунтазам ўрганиб борилмоқда. Жумладан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Шерзод Зойиров томонидан унинг ҳолидан хабар олиниб, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашиш ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда ижтимоий ҳимоя тизимида инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА