“Эскиқалъа” маҳалласи янги бинода иш бошлади
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Эскиқалъа” маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.
Ҳудудда 768 та оила истиқомат қилади.
Маҳалланинг маъмурий биносини фойдаланишга топшириш тадбирида кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга туман ҳокими Шерали Саломов қатнашди.

Замон талабларига мос жиҳозланган бинода маҳалла фуқаролар йиғини раиси, унинг ҳуқуқ-тартибот, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, мутахассислари, ёшлар ҳамда меҳнат фахрийлари ишлари бўйича маслаҳатчилари учун алоҳида хоналар, мажлислар зали мавжуд.

Маҳалланинг янги биноси Нодир Ражабов бошчилигидаги “Шукуржон она” МЧЖ бинокорлари томонидан барпо этилди. Қурилиш ишларига ҳомийлар кўмагида 250 миллион сўм маблағ сарфланди.
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА