Эронга муҳим ташриф, Хитойнинг нефть босими, Россияда сафарбарлик машғулотлари - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Покистон армияси бош қўмондони Асим Мунирнинг Эрон билан музокаралар учун Теҳронга бориши, Хитойнинг жаҳон нефть бозорида ОПЕКка рақобатчи кучга айланаётгани, Россияда эса янги сафарбарликка тайёргарлик машғулотлари ўтказилаётгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Грецияда 35 нафар мигрантнинг ҳибсхонадан қочиб кетгани, Сурия ва Исроил ўртасида АҚШ воситачилигида муҳим музокаралар ўтказилгани ҳамда Норвегия қироли Ҳаральднинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА