Эрон янги АЭС қура бошлади
Эрон мамлакат ғарбида “Карун” номли янги атом электр станцияси қурилишини бошлади, деб баёнот берди Ислом Республикаси вице-президенти, атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий.
“Tasnim” агентлиги ёзишича, мазкур АЭС ички инфратузилмасини шакллантириш, мажмуани техник жиҳозлаш бўйича шартнома тузилган.
Мулозим маълум қилишича, янги станциянинг энергия қуввати 300 МВт.
Айни пайт Эронда фақат битта, Бушердаги АЭС фаолият кўрсатмоқда. Ушбу объектни бунёд этиш ишлари Россия иштирокида кечяпти. Биринчи босқич миллий энергия тизимига 2011 йил уланган. Иккинчи босқич қурилиши давом этяпти, учинчи блокни қуриш тўғрисида битим имзоланган.