Эрон Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига дрон йўллади
Эрон Қуролли кучлари Кувайт ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий инфратузилмасига учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида зарба берди.
“Фарс” ахборот агентлиги хабар қилишича, бу гал нишон сифатида америкалик ҳарбийлар қўналғаси ҳамда логистика марказлари танланган. Ҳаво ҳужумида Эронда ишлаб чиқарилган “Араш” русумли шаҳид дронидан фойдаланилган бўлиб, ҳарбийлар мазкур амалиёт “Чақмоқ” операциясининг 12-босқичи доирасида амалга оширилганини таъкидламоқда.
Худди шундай дронлар ёрдамида Баҳрайндаги Соҳир авиация базасида жойлашган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли манзиллар ҳам нишонга олинган. Айни чоғ Ироқ ва Қатарнинг бир неча ҳудудида ҳам кучли портлаш юз бергани ҳақида маълумот тарқалган.
ТАСС агентлиги изоҳ беришича, расмий Теҳрон ушбу ҳарбий ҳаракатни Америка армияси сўнгги пайт ташлаган қадамларга муносиб жавоб қайтариш мақсадида амалга оширган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА