Эрон Халқаро судга норозилик номасини киритди
Бу айни кўрсаткич икки ой мобайнида, яъни 13 апрелдан буён илк бор уч сонли рақамга кўтарилганини англатди.
Эрон Америка Қўшма Штатлари томонидан жорий қилинаётган, коронавирус пандемияси даврида млакатга салбий таъсир ўтказаётган санкциялардан норози бўлиб, Халқаро судга ариза берди. Бу ҳақда “Mehr” ахборот агентлиги республика президенти ўринбосарига таяниб хабар берган.
"Одамийликка ёт ва инсон ҳуқуқларига зид бўлган санкцияларни инобатга олиб, ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарнинг таклифига биноан, Халқаро судга янги типдаги коронавирус туфайли юзага чиққан касалликнинг тарқалишига таъсир кўрсатаётган санкцияларга нисбатан янги норозилик баёноти киритилди", – деди Эрон президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари Лая Жунаидий.
Расмий Теҳрон АҚШни "иқтисодий террорчиликда" айблаб, шунингдек, Вашингтон коронавирусга қариши курашда зарур бўладиган тиббий жиҳоз ва воситалар, дори-дармон етказиб берилишига ҳам тўсқинлик қилаётганини билдирган.
Эроннинг АҚШга нисбатан норозилиги айнан шу кунларда кучайгани бежиз эмас, чунки дам олиш кунлари ушбу давлатда коронавируснинг кунлик қурбонлари сони бўйича пандемия бошлангандан бу ёғига янги рекорд қайд этилди. Охирги сутка давомида ЭИРда 163 киши шу вирус туфайли вафот этди. Бу маълумотни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими Сима Садат Лари ҳам тасдиқлаган.
Бу борада аввалги антирекорд – 162 та ўлим ҳолати 29 июнда юз берганди.
“IRINN” телеканали эфирида вазирлик вакили сўнгги кун давомида яна 2560 фуқарога коронавирус юққани аниқлангани, 163 бемор ҳаётдан кўз юмганини эълон қилди.
Эронда COVID-19 билан боғлиқ дастлабки аломат пайдо бўлгани ҳақида 19 февраль куни маълум қилинганди. Бугунги кунга келиб мамлакатда умумий касалланганлар 240 438, нобуд бўлганлар эса 11 571 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозиргача хасталикни 201 330 киши енгиб ўтди.
14 июнь куни Эронда 100 дан зиёд вирусга чалинган инсонлар аниқланганди. Бу айни кўрсаткич икки ой мобайнида, яъни 13 апрелдан буён илк бор уч сонли рақамга кўтарилганини англатди.
Сезиларли даражадаги бундай ўсиш кузатилишига мамлакатда бир қатор диний маросимлар ўтказилиши, шунингдек айрим объектлар, масалан, кўпчилик тўпланиши эҳтимоли юқори бўлган масжидлар ва ресторанлар очилиши сабаб экани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазият яна ёмонлашганлиги туфайли Эрон ҳукумати 5 июлдан мамлакатнинг касаллик кенг тарқалган ҳудудларида жамоат жойлари ва ёпиқ биноларда мажбуран ҳимоя ниқоби тақиб юриш тартибини жорий этди.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.