Эрон Ҳурмузда АҚШ дронини уриб туширди
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ҳурмуз бўғози осмонида учиб юрган АҚШга тегишли MQ-9 русумли дрон Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
Расмий ахборотга кўра, маҳаллий вақт билан соат 04:30 да аниқланган учоқ Эрон кучлари томонидан йўқ қилинган шундай русумдаги 56-қурилмадир. Қолаверса, бўғознинг жанубий қисмидаги ёпиқ йўналиш орқали ўтишга уринган 4 нефть танкери ҳам денгиз минасига урилиб ёнгани, яна 2 кема ва 1 денгиз техника воситаси ушлаб қолингани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 28 февралда АҚШ ва Исроил Эронга зарба бера бошлагач, жаҳон нефть экспорти учун стратегик аҳамиятга эга Ҳурмуз бўғози ёпиб қўйилган. Икки томон июнь ойида “Исломобод келишуви” орқали сузишни тиклашга келишиб олган бўлса-да, битим ижросидаги келишмовчилик сабаб, июль ойи бошида ҳарбий ҳаракат яна авж олди ва Эрон 12 июлдан бўғозни қайта ёпиқ, деб эълон қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА