Эрдоған Анқарадаги НАТО саммити сарҳисобини эълон қилди
Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдоған Анқарадаги НАТО саммитини сарҳисоб қилиб, тадбир Туркия ташаббусларини илгари суриш ва асосий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилганини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, саммитда тахминан 1000 дан ортиқ саноат вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Шунингдек, Коняда учувчисиз бошқариладиган учоқларга қарши НАТОнинг мукаммаллик марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эрдоған Ғазо сектори ва Ливандаги вазиятга эътиборни жалб қилиш, шунингдек, Россия-Украина можаросини дипломатик йўллар билан ҳал қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА