«Ер муносабатлари» деган тушунча қандай изоҳланади?
Бугунги кунда республикамиз бўйича жами ер майдони 44 млн. 892 минг гектарни ташкил этиб, жами 7 млн.га яқин турли мақсадларда ердан фойдаланувчилар мавжуд, шундан 6,2 млн. таси турар ва нотурар объектларни, қишлоқ хўжалиги йўналишида 166,7 мингта, 246 та ўрмондан фойдаланувчилар ва бошқаларни ташкил этади.
Ер муносабатлари – бу давлат ҳокимият органлари (туман, шаҳар, вилоят ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси) ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ердан фойдаланиш, тақсимлаш ва муҳофаза қилиш бўйича вужудга келувчи ҳамда ер қонунчилиги меъёрлари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.
Бу маълум бир ер тоифаси, мисол учун қишлоқ хўжалиги ерларида экин етиштириш эмас, балки республикамиздаги барча 8 та тоифа ерлари — қишлоқ хўжалиги ерлари, шаҳар ва қишлоқлар аҳоли пунктлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадлари ерлари, тарихий-маданий ерлар, сув ва ўрмон фонди ерлари, захира ерларидаги муносабатлар тушунилади.
Бугунги кунда республикамиз бўйича жами ер майдони 44 млн. 892 минг гектарни ташкил этиб, жами 7 млн.га яқин турли мақсадларда ердан фойдаланувчилар мавжуд, шундан 6,2 млн. таси турар ва нотурар объектларни, қишлоқ хўжалиги йўналишида 166,7 мингта, 246 та ўрмондан фойдаланувчилар ва бошқаларни ташкил этади.
Давергеодезкадастр қўмитаси