ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистонга қандай наф келтиради?
Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб амалга оширилаётган ушбу тадқиқот натижаларини жамоатчиликка кенг ёритиш мақсадида марказ мутахассислари юртимиздаги 14 етакчи университетда учрашувлар ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатимизнинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишининг иқтисодий моделлаштириш ва иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот олиб бормоқда.
Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб амалга оширилаётган ушбу тадқиқот натижаларини жамоатчиликка кенг ёритиш мақсадида марказ мутахассислари юртимиздаги 14 етакчи университетда учрашувлар ташкил этди.
Тақдимотда ЕОИИ доирасидаги интеграцион жараёнларнинг таъсирини баҳолаш ва батафсил таҳлил қилиш, хусусан, Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоқлари шароитида ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган таъсири бўйича материаллар келтирилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ЕОИИ зонасида умумий ҳаво транспорти бозорини яратиш 2025 йилдан бошлаб кўзда тутилган. Шу боис, ЕОИИ умумий ҳаво транспорти бозорини яратиш доирасида 2025 йилдан бошлаб авиация инфратузилмасидан фойдаланиш учун тенг тариф ва шарт-шароитларни яратиш керак бўлади.
Темир йўл транспортида импорт юкларни ташиш ҳажми 10-15 фоиз ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Россия ва Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга товарлар транзити учун ягона тарифларни ЕОИИ мамлакатларига қўллаш туфайли юк ташувчи концернларнинг транспорт харажатлари 221,6 миллион долларга қисқаради. Ўзбекистон томонидан экспорт ва импорт қилинадиган товарларнинг якуний таннархидаги транспорт компонентининг улушини камайтиради.
Қозоғистондан арзон дизель ёқилғиси кириши имконияти пайдо бўлганда, ёқилғи нархининг 20 гача пасайиши кутилмоқда. Бу эса юк ташувчиларга йилига 20 миллион долларни тежашга имкон беради.
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши билан мамлакат боғдорчилик ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга ёрдам берадиган чегаралардаги кераксиз талаб ва тўсиқларни бартараф этиш орқали етказиб бериш логистикасини яхшилайди ва тез бузиладиган маҳсулотлар учун савдо ва транзит тартиби соддалаштирилади.
Йирик шохли ва майда шохли қорамоллар, парранда гўшти ва парранда гўшти ишлаб чиқарувчи корхоналар ЕОИИ мамлакатларидан арзон ва сифатли озуқа маҳсулотлари олиш имкониятига эга бўлади. Бу ишлаб чиқариш таннархини пасайтиради ва Ўзбекистонда чорвачилик саноатининг рақобатбардошлигини оширади. Йирик шохли ва майда шохли молларни ва гўшт маҳсулотларни ЕОИИ мамлакатларига олиб киришга қўйилган тақиқларнинг олиб ташланиши уларни юртимиз бозорига етказиб беришнинг кўпайишига олиб келади. Йирик шохли ва майда шохли моллар ва гўшт маҳсулотлари импорти кўпаяди, бу эса ички нархларнинг пасайишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, тадқиқот натижалари “Экономическое обозрение” журналининг сайти review.uz га жойланган.