Енгил атлетикачиларимиз шоҳсупа тўрида
Хитой мезбонлигида ўтаётган қитъамиз ўйинларининг енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳслари биз учун муваффақиятли ўтди.
Ушбу йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сафина Саъдуллаева олтин, Светлана Радзивил эса кумуш медални қўлга киритди. Қизиқарли жиҳати шундаки, икки спортчимиз беллашувда бир хил 1.86 метр баландликни забт этди. Бироқ медалларни тақсимлаш эса урунишлари сонига қараб берилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА