Энг яхши мактаб ансамбллари аниқланди
Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” санъат саройида “Иқтидор” мактаб ансамбллари танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда туман (шаҳар) босқичида сараланган 16 жамоа белгиланган шартлар асосида беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Каттақўрғон шаҳридаги 14-умумтаълим мактабининг “Наво” ансамбли биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.


Пахтачи туманидаги 37-умумтаълим мактабининг “Дуторчи қизлар” жамоаси иккинчи ва Иштихон туманидаги 30-умумтаълим мактабнинг “Гулғунча” ансамбли учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА