Энг намунали болалар оромгоҳи
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “НКМК” Касаба уюшмаси Кенгаши ва “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси томонидан 2025 йилда болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумининг якунлари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.
Жорий йилнинг ёз мавсумида 11 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида 4 та навбатда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоийуран” ДК, “НКМК жамғармаси” ДМ ишчи-ходимларининг 12 минг нафардан ортиқ фарзандлари дам олди.


Мавсум якунлари бўйича “Энг намунали соғломлаштириш оромгоҳи” кўрик-танловида “Зарафшон” оромгоҳи ғолибликни қўлга киритиб, кубок соҳибига айланган бўлса, “Сўғдиёна” оромгоҳи 1-, “Сармиш” оромгоҳи 2- ва “Келажак” оромгоҳи 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, турли номинацияларда эътироф этилган оромгоҳлар вакилларига ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.



А.Бўриев, ЎзА мухбири