Энг муносиблар танлов асосида саралаб олинади
Сирдарё вилояти оила ва хотин қизлар бошқармасида вакант лавозимлар учун суҳбат жараёни бўлиб ўтмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори жамиятда хотин -қизларнинг мавқеини янада оширишга муҳим дастуриламал бўлди. Жумладан алоҳида давлат органи сифатида ташкил этилиши, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирларлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилди.

Сирдарё вилоятидаги оила ва хотин - қизлар бошқармасидаги 6 та, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимидаги 33 та вакант лавозимларга, vacancy.argos.uz платформаси орқали жорий йилнинг 13-17 март кунлари очиқ танлов эълон қилинди. Мазкур вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ танловда жами 371 нафар номзодлардан онлайн аризалар келиб тушди. Шундан 182 нафар номзодларнинг малакаси талабга мослиги аниқланди.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасида малака талабларига жавоб берган 182 нафар номзодлар орасидан энг муносибларини саралаб олиш мақсадида очиқ танловнинг суҳбат жараёни бўлиб ўтмоқда.

Ш. Суяров, ЎзА