Энг моҳир мерганлар ғолиб бўлди
Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клубида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клубида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди. Унда 5, 12, 22, 32- умумий ўрта таълим мактабларининг 20 нафар ўқувчилари ва ҳарбий қисмда муддатли хизматни ўтаётган аскарлардан 10 нафари иштирок этди.
Мусобақа аввалида туман ўқув-спорт техника клуби бошлиғи К.Ҳасанов иштирокчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида ташкилотда амалга оширилаётган ишлар, бу ишлардан кўзланган мақсад, спортнинг техник ва амалий турларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида маърузалар тингланди.
Мусобақа давомида Она-Ватан олдидаги ўз шарафли бурчини адо этаётган муддатли ҳарбий хизмат аскарлари ёшларга сафда ҳаракатланиш, сафда туриш, ҳарбий топшириқларга жавоб бериш ва ҳарбий қуролдан фойдаланиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
30 нафар иштирокчи ўзаро баҳслашган мусобақа якунида фахрли 1-ўринни йигитлар ўртасида 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Д. Раҳматуллаев, 2-ўринни 32- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси А. Нодиров, 3-ўринни 12- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси М.Рахимов эгаллади.
Қизлар ўртасида фахрли 1-ўринни 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси С.Атақулова, 2-ўринни 22- умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Д. Зиёдуллаева, 3-ўринни 32- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Г.Сирожева эгаллади.
Мусобақада ҳарбий қисм аскарлари ҳам ўз маҳоратини синаб кўрди ва фахрли 1-ўринни С.Мамасолиев, 2-ўринни А. Юсупов, 3-ўринни Д. Улуғмуродов эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

