Энг кучли велоспортчилар сараланди
Пойтахтимизда велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафар энг кучли велоспортчилар иштирокидаги чемпионатнинг чиқариб юбориш гуруҳ пойгасида Даниил Евдокимов, Даниил Фёдоров ва Владислав Троман эркаклар ўртасида шоҳсупага кўтарилди.

Аёллар тоифасидаги чиқариб юбориш гуруҳ пойгасида Мадина Қаҳҳорова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Ксения Ли унинг ортидан марра чизиғини босиб ўтди. София Каримова эса чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА