Энди улар ўз оиласида камол топади
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларининг 6 нафари ўз оиласига эга бўлди.
Гулистон шаҳри "Дўстлик" маҳалласи "Миришкорлар" кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи Ахмедовлар оиласи етимликнинг олдини олиш ва меҳрга ташна қалб эгаларига меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида ўз хонадонида "Янги Ўзбекистон болалари" номида оилавий болалар уйини ташкил этди.

Меҳрли қалблар уйининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти бўйича Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари, Гулистон шаҳар ҳокими, маҳалла фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида, бугунга қадар вилоятнинг Мирзаобод туманида битта, Гулистон шаҳрида учта оилавий болалар уйи ташкил этилган.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА