Елихон “Ақлли маҳалла” бўлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Елихон маҳалласи вилоятдаги биринчи “Ақлли маҳалла”га айланмоқда. Ушбу ташаббус “Ҳудудгаз таъминот” АЖ томонидан амалга оширилаётир. Лойиҳа доирасида маҳаллада газ таъминоти тизими тубдан янгиланиб, замонавий технологиялар асосида ташкил қилинади.
Ҳар бир хонадонга замонавий газ регуляторлари ва энергия тежамкор газ жиҳозлари ўрнатилади. Маҳалланинг кириш қисмида умумий газ ҳисоблагичлар жойлаштирилади ва барча кўчаларда замонавий назорат тизими йўлга қўйилади. Бу чоралар газ таъминотининг хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли учун сарф-харажатларни қисқартиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-21321]
Лойиҳа доирасида маҳалладаги 468 хонадон икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилади. Бу янги тизим газ таъминотидаги узилишларни камайтиради, хавфсизлик даражасини оширади ва газни тежаб сарфлаш имконини яратади.
Ушбу “Ақлли маҳалла” лойиҳаси вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич жорий этилиши кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА