Элдор “Женоа”нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди
“Женоа» Италия А серияси 33-тури доирасида 24 апрель куни «Специя»га қарши баҳс олиб борди. Генуяда кечган ўйинда 2:0 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонди.
Учрашувдаги биринчи голни 62-дақиқада Жанлука Скамакка киритди. Захирадан майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов 86-дақиқада иккинчи голга муаллифлик қилди.

Ўзбекистонлик футболчи А серия доирасидаги сўнгги ўйинларда гол ура олмаётган эди. Сўнгги бор Элдор «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги ўйинда (2:2) гол урганди.
Шу тариқа Э. Шомуродов 2020/21 йилги мавсумда 26 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.