Экспортбоп перилла ўсимлиги етиштирилади
Бугунги кунда замонавий фармацевтика соҳасида табиат инъом этган доривор гиёҳларга жаҳон бозорида талаб юқори. Сўнгги йиллар ҳукуматимиз томонидан доривор ўсимликларни етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова перилла доривор ўсимлигини экиш ва экспорт қилиш мақсадида Жанубий Кореянинг “ABC.Co.Ltd.Korea” компанияси вакили Чен Эн Чир билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида туман ҳудудида ушбу доривор ўсимликни етиштириш ишларини йўлга қўйиш, қўшимча даромад манбаи сифатида маҳаллаларни перилла етиштиришга ихтисослаштириш, фармацевтика саноати учун зарур бўлган маҳсулотни келгусида Жанубий Корея ва Хитой каби давлатларга экспорт қилиш режалари муҳокама қилинди.

Ш.Суяров, ЎзА