ЕИ РФга қарши 1600 та янги санкция жорий этди
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасига қаратилган қарийб 1600 та янги чеклов ва санкциялар рўйхатини маъқуллади.
Бу ҳақда тузилманинг ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
- Ушбу чекловларнинг ярмидан кўпи баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш занжирига алоқадор бўлган субъектларга тегишли, -деб ёзди Каллас ўзининг “X” саҳифасида.
Вазирлар ўтган чоршанба куни Европа Иттифоқи элчилари томонидан эришилган келишувни расман тасдиқлаб, янги санкциялар пакетини кучга киритдилар.
Ф.Яхшибоева, ЎзА