ЕИ муҳим хом ашё бўйича Хитойга қарамликка қарши қонун тайёрламоқда
Европа Иттифоқи иқтисодиётнинг Хитойга ноёб ер унсурлари ва бошқа муҳим хом ашё моддаларига қарамликни камайтиришга қаратилган қонунчилик ташаббусини тайёрламоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатган.
Европа Комиссияси ЕИ мамлакатларидаги компанияларни стратегик хом ашё таъминоти манбаларини диверсификация қилишга мажбурламоқчи. Брюссель бизнес кучайиб бораётган хавфга жуда секин жавоб бераётганини таъкидламоқда.
ЕИ комиссари Урсула фон дер Ляйен кечикиш бутун тузилма хавфсизлигига таҳдид солишидан хавотир билдирган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги иқтисодий номутаносиблик савдо муносабатларини зудлик билан қайта тақсимлашни тақозо этмоқда.
Сиёсат кескинлашишига аввалроқ ноёб ер унсурлари экспортини чеклаган ва шу орқали кўҳна қитъа саноатига таъсир кўрсата бошлаган Хитой сабабчи, деб ҳисоблайди. ОАВ ёзишича, ЕИнинг Хитой билан кунлик савдо камомади тахминан 1 миллиард еврога етди. Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта бу номутаносибликни қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат сифатида баҳолади. ЕИ эса мулоқот ва бозорни адолатсиз рақобатдан ҳимоялаш зарурлигини қайд этган. Хитой, ўз навбатида, Ғарбни эркин савдо тамойилини бузишда айбламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА