ЕИ кўп томонлама тизимни мустаҳкамлаш ва БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига асосланган кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини билдирди. Брюссель Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро тизимнинг марказий устуни бўлиб қолиши ҳамда тинчлик ва хавфсизликни сақлашда муҳим ўрин эгаллаши лозимлигини таъкидлади.
ЕИ ташкилот янада самарали, ваколатли ва тезкор фаолият юритиши учун “БМТ-80” ташаббуси ислоҳ қилинишини қўллаб-қувватлади. Халқаро судларни барқарор молиялаштириш ва ҳимоя қилиш зарурати ҳам уқтирилди.
Шунингдек, ЕИ халқаро коалициялар тузиш, можароларнинг олдини олиб, глобал муаммоларга ечим топиш учун ҳамкорлар ва минтақавий ташкилотлар билан янада фаол ишлашга тайёрлиги билдирилди.
С.Раҳимов, ЎзА