ЕИ Хитойга янги иқтисодий чекловлар қўймоқчи
Европа Иттифоқи Хитой импортининг кескин ўсиши туфайли Пекинга нисбатан савдо сиёсатини қатъийлаштириш ниятида.
2025 йилда ЕИнинг ХХР билан савдо камомади рекорд даражага чиқиб, жами 360 миллиард еврони ташкил этган эди. Шу муносабат билан, Европа етакчилари ҳимоя чораларини фаолроқ қўллаш ва янги воситаларни, жумладан, индивидуал экспортчиларнинг Европа Иттифоқи ягона бозорига киришини тезкор равишда чеклаш имконини берувчи механизмни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Польша халқаро муносабатлар институти (PISM) маълум қилишича, “China Shock 2.0” Европа ишлаб чиқарувчиларига таҳдид солмоқда, чунки импортнинг кўпайиши заводларнинг ёпилишига, иш ўринларининг йўқолишига ва Хитой маҳсулотларига қарамликнинг ортишига олиб келиши мумкин.
Экспертлар фикрича, Пекин бундай чораларга жавобан экспорт назоратини, жумладан, ноёб ер металларига нисбатан кучайтириш ёки Европа товарларига тарифларни ошириши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА