Егор Болотов делегациямизга 28-олтин медални келтирди
Япония мезбонлигида ўтаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 28 та олтин, 29 та кумуш ва 30 та бронза, жами 87 тага етди.
Параосиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган баҳслар вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Жумладан, пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида Егор Болотов 58,43 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлиш билан бирга, Осиё рекордини ҳам янгилади.
Аёллар ўртасида Т11 классида 100 метрга югуриш финалида иштирок этган Асила Мирзаёрова гид-югурувчи Сардор Бахтиёров билан биргаликда 12,73 сония натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди. Маълумот учун, 100 метрга югуриш спортчимиз учун асосий йўналиш ҳисобланмайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА