Edu Market онлайн олимпиада 2020
Олимпиада 6 июль куни мактаб ўқувчилари ўртасида старт олиб, 4 ҳафта давомида Андроид ва iOS платформалари фойдаланувчилари орасида бўлиб ўтади.
Халқ таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегия маркази, ҳамда "Aʼlo finance" банк билан ҳамкорликда "Edu Market" интерактив виртуал таълим дастурининг онлайн-олимпиадасини ўтказишини эълон қилади.
Олимпиада 6 июль куни мактаб ўқувчилари ўртасида старт олиб, 4 ҳафта давомида Андроид ва iOS платформалари фойдаланувчилари орасида бўлиб ўтади.
Иштирокчилар иловада турли вазифаларни бажариб, бир қатор қимматбаҳо совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади.
Ҳар бир ҳафта якуни бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларга планшет, сертификат ва бошқа эсдалик совғалар тақдим этилади.
Олимпиадада иштирок этиш учун Play Market ёки Appstore орқали "Edu Market" иловасини юклаб олиб, шахсий маълумотларни киритиш керак.
Эслатиб ўтамиз, олимпиадада фақатгина рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларгина қатнаша олади.
Ғолиблар онлайн тарзда эълон қилинади.