Дзюдо: Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) жорий йил Амман (Иордания) шаҳрида ўтказилиши белгиланган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилганини эълон қилди.
Чемпионатда қатнашадиган спортчилар, мураббий ва мутахассисларнинг саломатлиги, хавфсизлигини таъминлаш, тадбирларни хавфсиз, қулай ва барқарор муҳитда ўтказиш Халқаро дзюдо федерациясининг энг устувор вазифаси эканидан келиб чиқиб, минтақадаги сиёсий вазият ҳисобга олинган ҳолда ушбу қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

Шу тариқа, жорий йилнинг 19-22 ноябрь кунлари ёш дзюдочилар Тошкентда жам бўлади.
Т.Рўзиев, ЎзА