Дунёда урбанизация кўрсаткичи 70 фоизга етади (+видео)
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон урбанизация форуми уй-жой инқирози, иқлимга чидамли шаҳарлар, маҳаллий тажриба ва барқарор шаҳарсозлик ечимлари муҳокамасига бағишлангани билан аҳамиятли бўлди.
Форумда давлатимиз раҳбари ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади. Мазкур нутқда шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибалари тақдим этилиб, соҳага доир бир қатор глобал ташаббуслар илгари сурилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев ЎзА мухбирига бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазалари ва муносабатини билдирди:
– Мазкур форумда давлатимиз раҳбари бугунги кунда урбанизация жараёнлари долзарб тус олаётганини алоҳида қайд этди. Жумладан, асримизнинг ўрталарига бориб бутун дунёда урбанизация кўрсаткичи 70 фоизга етиши, бу эса аҳолининг ақлли ва замонавий шароитларга эга шаҳар муҳитида яшаш эҳтиёжини ошириши айтиб ўтилди.
Бу борада Ўзбекистонда ҳам урбанизация кўрсаткичи ҳозирги 51 фоиздан 65 фоизга етиши, бу эса барқарор шаҳарларни ривожлантиришни тақозо этиши айтиб ўтилди.
Айни пайтда мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари изчил барпо этилиб, барча инфратузилма имкониятлари яратилмоқда. Шу пайтгача 61 та шундай массивлар фойдаланишга топширилди. 2030 йилгача улар сонини юзтага етказиш белгиланган. Шунингдек, “Янги Тошкент” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – дейди депутат.
Шунингдек, депутат Президентимизнинг шаҳарлашув борасида илгари сурган қатор глобал ташаббусларининг аҳамияти ҳақида ҳам тўхталди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wUc9hAmRWc8" title="Dunyoda urbanizatsiya ko‘rsatkichi 70 foizga yetadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова, Д.Ёқубов,
И.Исматов (видео), ЎзА