Дунё воқеалари қисқа сатрларда
Қозоғистон яна ниқоб режимига қайтди
Қозоғистон тиббий муаасасаларида яна ниқоб тақиш режимига қайтилди.
Аҳолига аэропорт, темир йўл вокзали, бозор, савдо-кўнгил очар мажмуаси, театр, кинотеатр, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, банк ва барча турдаги транспортда ниқоб тақиш тавсия қилинмоқда.
Уриб туширилган самолётда украиналик асирлар бўлмаган
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов 24 январь куни мамлакат Қуролли кучлари томонидан уриб туширилган Ил-76 самолётида украиналик асирлар бўлмаган, деди маҳаллий “Бабель” нашрига берган интервьюсида.
– Аниқ айтишим мумкинки, бизнинг асирлар бўлмаган, – деди у. – Акс ҳолда биологик материал, яъни ҳалок бўлганлар танаси сони кўп бўларди. Самолётни Украина томони уриб туширгани ҳақидаги гап ҳам тўғри эмас.
БМТ Бош котиби Афғонистон бўйича махсус вакилларни тўплайди
БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш 18-19 февраль кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида қатор мамлакатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакилларини тўплайди, деди “РИА Новости”га РФнинг Қатардаги элчиси Дмитрий Догадкин.
Учрашувда Афғонистонни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинади.
Эквадор Россия техникасини АҚШга бермоқчи
Эквадор Россиядан сотиб олинган техникани янгисига алмаштириш учун АҚШга беради, ушбу воситалар Украинага топширилиши мумкин, деди АҚШ давлат котибининг Ғарбий ярим шар масаласи бўйича ёрдамчиси ўринбосари Кевин Салливан Эквадорнинг “Teleamazonas” телеканалига.
– Украина ҳукуматига техника бериш келишуви Эквадор ҳукумати қарори ҳисобланади ва ушбу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, – деди америкалик мансабдор.
Ким Чен Ин: КХДР Жанубий Кореяни босиб олиш фикридан воз кечгани йўқ
Корея марказий телеграф агентлиги КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг қуйидаги сўзларини келтирган:
– Фавқулодда вазият юзага келганда босиб олиш мамлакатимизнинг абадий хавфсизлиги, келгусидаги тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш чорасидир.
Ким Чен Ин қўшимча қилишича, агар Шимолий Корея душманлари куч ишлатишга журъат этса, Пхеньян “қўрқмасдан тарихни ўзгартириб юборишга қодир қарорни қабул қилади” ва ҳеч иккиланмай, барча мавжуд воситаларини сафарбар қилади.
ЕТ Киевга дастлабки траншни қачон ўтказишини маълум қилди
ЕИ Украина учун жамғармадан илк ўтказмани март ойи ўрталарида амалга оширмоқчи, қолгани Киевнинг талаб қилинган ислоҳотни қандай бажаришига боғлиқ, деб баёнот берди ЕИни кенгайтириш масаласи бўйича комиссари Оливер Вархели “Financial Times” газетасига берган интервьюсида.
БМТ Бош котиби ер юзидаги можаролар тўхтамаётганидан умидсизликка тушмоқда
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунёда жорий можароларни тўхтатиб бўлмаётганидан умидсизликка тушаётганини тан олди.
– Менинг энг катта умидсизлигим шундаки, кенг кўламли азобни кўриб туриб, тўхтатиш менинг ҳукмимда эмаслиги, – деди Гутерриш НАТО конференциясида журналистлар билан суҳбат чоғида.
Таъкидлашича, “у овозини баландлатиб, ишонтиришга ҳаракат қилмоқда, лекин одамларнинг ўзлари ҳам ишонишга тайёр бўлиши керак”.
Еврокомиссия: Путиннинг Карлсонга берган интервьюсида ҳеч қандай янги гап йўқ
Еврокомиссиядагилар Россия Президенти Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида ҳеч қандай янгилик кўрмади, дея баёнот берди Брюсселда уюштирилган брифингда Европа ташқи сиёсат идораси вакили Набила Массрали.
Карлсон жума кунига ўтар кечаси РФ етакчисидан олган интервьюсини эълон қилди.
– Биз Путиндан ҳеч бир янги гап эшитмадик, – деди вакил.
Саидмурод Раҳимов тайёрлади.
ЎзА