Дунё узра жаранглагин, она тилим!
Тошкент давлат стоматология институтида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўзбек тилининг давлатчилик тарихидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, талаба-ёшлар томонидан ғазалхонлик қилинди ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

– Тил давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир, – дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди М.Раҳмонов. – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига мана 33 йил тўлди. Бу байрамни ғурур билан нишонлаш, ана шу кўтаринки кайфиятни, тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромимизни йил бўйи, умр бўйи сақлаб қолиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.

М.Қосимова, ЎзА