Дунё теннисчилари Наманган кортларида
Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида J30 таснифига кирувчи теннис турнирида дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан келган ракетка усталари ўзаро рақобатлашмоқда.
Қувонарлиси, мусобақанинг яккалик баҳсларида Нуриддин Бахтиёров, Маҳмудбек Беназаров, Ҳамиджон Мансуров, Алан Зинатулин, Далер Улуғов, Данила Квасов, Абдураҳмон Каримов ўғил болалар ўртасида муваффақиятга эришди. Қизлар ўртасида эса Муслимахон Турдимуродова, Мадинахон Болтабоева, Шаҳзода Ортиқбоева каби теннисчиларимиз иккинчи даврага йўл олди.
Шунингдек, жуфтлик беллашувларида Шаҳзода Ортиқбоева қозоғистонлик Линара Булешева билан чорак финалга йўл олди ва унда нейтрал теннисчилар Карина Шаяхметова ҳамда Мария Уварова билан куч синашадиган бўлди. Мадинахон Солижонова ва франциялик Ева Дзюгурда тандеми қозоғистонлик Екатерина Тянь ва нейтрал теннисчи Элиза Ветапантиушинага қарши ярим финал йўлланмаси учун куч сишадиган бўлди.
Ўғил болалар орасида Амир Сафоев нейтрал теннисчи Тимур Даутов билан дуэт ҳосил қилиб, 1/4 финал босқичида бошқа бир нейтрал теннисчилар Марк Баханов ва Никита Пенков жуфтлигига қарши кортга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА