Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

АҚШ. Флорида штатидаги Помпано-Бич шаҳрида жойлашган Медуза музейида япон денгиз медузаси намойиш этилмоқда.

Эрон. Теҳрондаги гавжум чорраҳада АҚШга қарши баннер ўрнатилган.

Бельгия. Бэлен шаҳридаги Хоутес-Фань қўриқхонасида ходим ёнғинни ўчиряпти.

Боливия. Ал-Алто шаҳрида қор ёғаётган пайт аёл автобусга чиқяпти.

Чили. Папосода бульдозерлар сел ва кўчкидан емирилган тоғ йўлини тузатяпти.

Колумбия. Перейра шаҳрида қутқарувчилар зилзила қурбонини вайрона орасидан олиб чиқмоқда.

Покистон. Равалпинди шаҳрида кучли ёмғирдан сўнг соҳиб уйига кирган сувни ҳайдаяпти.

Нигерия. Айеторода фуқаро қирғоқ эрозиясидан зарарланган ташландиқ бино ёнидан ўтяпти.

Сербия. Делиблацка-Пешчарада ўт ўчирувчилар иш устида.

Уэльс. Конви шаҳрида “Greenpeace” томонидан Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнемга қаратилган арт-асар намойиш этилди.

АҚШ. Дирборн шаҳрида неонацист намойишчи ўнг радикаллар митингида иштирок этмоқда.
Фардона Яхшибоева, ЎзА