Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Италия. Сицилиядаги Этна вулқони отилиш жараёни давом этмоқда.

Тайвань. Тайжун шаҳрида ҳаво ҳужумига қарши машқ. Одамлар ер ости паногоҳида.

Хитой. Пекин шаҳрида янги очилган китоб дўконига кирганлар савдо маркази ичидаги зинапоядан тушяпти.

Шотландия. Эдинбург шаҳрида америкалик комик Дрю Лауш “Friendliest” шоуcини тарғиб қилиш учун фотосессияда иштирок этди.

Хитой. Жэзянь вилояти Вэньжоу шаҳрида “Дельфин” тайфуни оқибатида девор қулаб тушиб, бир неча машинага зарар етди.

Германия. Бинген шаҳри яқинида Рейн дарёси сатҳи кескин пасайиб, одатда сув остида қоладиган тош дамба очилди. Энди йўловчилар дарё ўртасидаги Мойзетурм (Сичқон минораси) томон юриб ўтяпти.

Греция. Афина шаҳри жанубидаги Куварас яқинида, чорвачилик хўжалиги ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар алангани бартараф этмоқда.

Бельгия. Сент-Дени-Бовессда узоқ давом этган қуруқ об-ҳаво туфайли кунгабоқар қуриб қолган.

Бангладеш. Маникганжда 200 йиллик тарихга эга Гиор қайиқ бозорида кичик ёғоч қайиқлар сотувга қўйилди. Бу мамлакатдаги энг йирик қайиқ бозори ҳисобланади.

Испания, Кастельон вилояти. Тириг яқинида юз берган ўрмон ёнғинини ўчириш учун вертолётдан олов ўчоғига сув пуркалди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА