Дунё стол теннисчилари Тошкентда беллашмоқда
Пойтахтимиздаги “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги “WTT Youth Contender Tashkent – 2025” халқаро мусобақасининг иккинчи кунги беллашувлари бошланди.
Унда U15 ёш тоифасидаги аралаш жуфтлик баҳсларида Ҳусан Искандаров ва Дилҳумор Камолова тандеми қозоғистонлик Кайсар Асилбек ва Хадича Алжоновани 3-2 ҳисобида таслим этган бўлса, яна бир теннисчимиз Ҳадичабегим Баҳодирова БАА вакили Нассер Алмарри билан биргаликда қозоғистонлик Бакдаулет Нуржон ҳамда Шоҳина Мирқодировани 3-0 ҳисобида енгди.


U17 ёш тоифасидаги яккалик баҳсларида 1/16 босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда икки ҳамюртимиз Шаҳзодбек Ғуломиддинов ва Темурбек Нурмонов рақобатлашди. Ушбу учрашувда Тумурбек 3-1 ҳисобида зафар қучди. Диёрбек Дилшодов эса озарбайжонлик Адил Аҳмадзадага қарши ўйнаб 3-0 ҳисобида ғолиб бўлди.


Қизлар ўртасидаги беллашувларда Аделина Ҳасанова қозоғистонлик Ноила Ханиёзовани 3-0, Аружан Камолова қозоғистонлик Акниет Амангелдини 3-0, Асел Эркенбоева нейтрал стол теннисчи Варвара Заитовани худди шундай ҳисобда мағлуб этди.
Баҳслар давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Алмурод Мамадаминов (суратлар), ЎзА