Дронлар орқали ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда
Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг назорат инспекцияси томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбирларида учувчисиз учиш аппарати, яъни дронларда ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда.
– Рейд давомида учувчисиз учиш аппарати ёрдамида ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди, – дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Замира Абдуллаева. – Фуқаро Л.Т. томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сангзор” дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ҳеч қандай рухсатсиз қазиб олган ҳолати аниқланди ва мазкур ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 3 миллион сўм жарима ҳисобланди.
Бу каби тезкор рейдлар вилоятнинг турли ҳудудларда ўтказилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА