Донорлар беғараз ёрдам кўрсатди
Нукус шаҳридаги Республика қон қуйиш станциясида “Мен донорман!” шиори остида хайрия қон топшириш акцияси ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган акция кенг жамоатчиликни инсонпарварлик ва хайрия ишларига чорлаш ҳамда бемор инсонларга ёрдам қулини узатиш мақсадига қаратилган.
Акцияда кўнгилли ёшлар, Ёшлар ишлари агентлиги, ички ишлар ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этди. Кўнгиллилар томонидан топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар ва бошқа беморларга етказиб берилади.
[gallery-262]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА