“Долзарб 90 кунлик” ёшларни бирлаштирмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 30-умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар дастуридан “Заковат” интеллектуал ўйинлари, китобхонлик ва расмлар танловлари, шахмат-шашка ҳамда кураш мусобақалари ва театр томошалари ўрин олди.
Тадбирларда иштирок этган ўқувчилар ўз билим ва иқтидорини намоён этиш, тенгдошлари билан фикр алмашиш ҳамда қизиқарли машғулотларда қатнашиш имкониятига эга бўлди.
[gallery-29825]
Жараён билан Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам танишди. Вилоят ҳокими ўқувчилар ва устозлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда келгуси режалари билан қизиқди.
Таъкидланганидек, бундай тадбирлар ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда спортга қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА