Доллар арзонлашди, евро ва рубль курси кўтарилди
Евро ва рубль курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан қимматлашгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 31 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, евро ва рубль курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан қимматлашгани қайд этилди.
1 АҚШ доллари 9 507 сўм 56 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 8 сўм 81 тийинга арзонлашган.
1 евро курси 10 624 сўм 70 тийин қийматда баҳоланиб, 82 сўм 47 тийинга қимматлашган.
1 рубль эса 153 сўм 17 тийинга тенглашиб, 23 тийинга қимматлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.