Депутатликка номзодлар таништирилди
Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Сайлов – 2019
Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Партия вилоят кенгаши масъуллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этган тадбирда кенгашнинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.
Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгилаб қўйилган сайловларнинг муҳим принциплари ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, амалга ошириш механизмлари хусусида сўз юритилди.
Сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳити тобора ривожланиб, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштироки кенгайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар қонунчиликда белгиланган қоида ва нормалар асосида очиқ ва шаффоф ўтишига хизмат қилади.
Партия вилоят кенгашининг навбатдаги конференциясида партия марказий кенгаши қурултойига делегатлар сайланди. Шунингдек, жорий йил сайловларда вилоят кенгаши томонидан кўрсатиладиган депутатликка номзодлар фаолларга таништирилди.