Депутатлар Қўқон ва Данғарадаги мактаблар ҳолатини ўрганди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Манзура Салимова ва Муҳаммаджон Валиев Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 38- ҳамда Данғара туманидаги 11-умумтаълим мактабларида бўлиб, ушбу таълим муассасаларида яратилган шароитлар билан танишди.
Ташриф давомида мактабларда ўқув жараёнини ташкил этиш ҳолати, педагоглар фаолияти, ўқувчилар учун яратилган имкониятлар атрофлича ўрганилди. Хусусан, синфхоналарнинг жиҳозланиши, таълим сифати ва ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишини оширишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди.
[gallery-28837]
Шунингдек, мактаб жамоалари билан мулоқот ўтказилиб, таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш чоралари ҳамда соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жараён давомида айрим бинолар таъмирталаб ҳолатда эканига эътибор қаратилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА