Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Мажлисга раислик қилиш ваколати Регламентга асосан Қонунчилик палатасининг янги сайланган Спикерига ўтди ва Нуриддин Исмоилов мажлисни олиб боришни давом эттирди. 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг тавсиясига асосан Қонунчилик палатаси томонидан сайланади. 

Ушбу Қонунга кўра Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони, қоида тариқасида, 2 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган. 

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши қарорини Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши раиси Актам Хаитов ўқиб эшиттирди. 
Унга кўра, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мавлуда Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди. 

Шундан сўнг, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Раҳимжон Ҳакимовни Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди. 

ЎзА 

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди