Денис Истомин Испаниядаги турнирда финалга чиқди
Ҳамюртимиз Денис Истомин Испанияда соврин жамғармаси 67 960 еврони ташкил қилувчи ATP Segovia Challenger турнирида иштирок этмоқда. Ўзбекистонлик теннисчи иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади.
24 июль куни Истомин саралаш босқичининг ярим финалида бразилиялик Уилсон Лейтега қарши кортга чиқди. Икки соату 52 дақиқа давом этган мураккаб баҳсда Денис рақибини 5/7, 7/5, 7/5 ҳисобида мағлуб этди. Истомин 15 та, Лейте 1 та эйс ўйнади.
Айни пайтда теннисчимиз ATP рейтингида 449-ўринни, Уилсон эса 499 ўринни эгаллаб турибди. Бугун Денис асосий тўр учун сўнгги саралаш баҳсида германиялик Эльмар Еюповичга қарши майдонга тушади.
386-ўринни эгаллаб турган германиялик теннисчи ярим финалда бразилиялик Томас Беллуччини 6/7(8), 7/6 (5), 7/6 (5) ҳисобида мағлуб этди.
Денис Истомин ва Эльмар Еюпович учрашуви бизнинг вақт билан соат 17:00 да бошланади.
Денисга омад ва бундан кейин ҳам яхши натижалар тилаб қоламиз !
Маълумот учун: “Миллий банк” АЖ 2020 йилдан буён Ўзбекистон Теннис Федерациясининг бош ҳомийси ҳисобланиб, ушбу спорт турини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзмиллийбанк ҳомийлиги туфайли теннисчиларимиз ишончли қўллаб-қувватлашга эга бўлиб, тобора кўпроқ ғалабаларни қўлга киритмоқда
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати.