Давлатдан берилган кўмак ёшлар имкониятини кенгайтирмоқда (+видео)
Бугун мамлакатимиз ёшларига дунё ҳавас билан боқмоқда. Улар орасидан чиқаётган янгидан-янги истеъдод эгалари эришган ютуқлари кўзни қувнатиб, кўнгилни яйратмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Фаровонлик маҳалласида яшовчи Шаҳноза Элбоева бугун ўз ташаббуси ва изланишлари орқали ёшларга янги имкониятлар эшигини очмоқда.
У ўз ўқув маркази фаолиятини кенгайтириб, туманнинг олис ҳудудларидан бирида янги филиал ташкил этди. Бу эса чекка маҳаллаларда яшовчи ёшлар учун ҳам сифатли таълим олиш имкониятини яратди.
Бугунги кунда филиалда кўплаб ёшлар билим олиб, ўз келажаги учун муҳим қадам ташламоқда. Энг муҳими, уларнинг вақт ва масофа борасидаги муаммолари камайди.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JdGAGL6OoIk" title="Davlatdan berilgan ko‘mak yoshlar imkoniyatini kengaytirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА