Давлат ёшлар ҳимоячиси (+видео)
Бугун юртимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, янгиланаётган Конституцияда ҳам кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига алоҳида устуворлик берилган.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши билан давлат ўз зиммасига яна бир масъулият олди. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди. Уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Шунингдек, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бериши белгиланмоқда.
Ушбу нормалар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aVNNcnJNRZY" title="Давлат ёшлар ҳимоячиси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева,
H.Абдувоитов ЎзА