Давлат хизматчилари “Заковат”да беллашди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалладаги ижтимоий ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди.
Мазкур беллашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, хусусан Давлат хизматчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
[gallery-20761]
Интеллектуал баҳсда вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларидаги 330 та маҳаллаларидан шакллантирилган терма жамоалар иштирок этди.
Икки босқичда ўтказилган турнир давомида жамоаларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни, сиёсатчи, журналист ва психиатр Илкка Тайпаленинг “Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси” ҳамда энг кўп иқтибос қилинадиган ижтимоий психолог Роберт Чалдинининг “Таъсир психологияси китобларидан мантиқий саволлар берилди.
Якунда Зарафшон шаҳар жамоаси биринчи, Қизилтепа тумани жамоаси иккинчи ва Конимех тумани жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Турнир сўнггида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Uznqvc8w93M?si=YkREUtN27218abMr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари