Давлат бюджети жамоатчилик назорати остида (+видео)
Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ўз мазмун-моҳияти билан “инсон – жамият – давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Конституцияга киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради.
Ўзбекистонда сўнгги йилларга қадар давлат бюджети очиқлиги ва унинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳақида гап-сўз бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширган ислоҳотлар натижасида бюджет очиқлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар қилинди. Бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Фуқаролар нафақат давлат бюджети устидан назорат ўрнатмоқда, балки маблағларни сарфлашда ҳам иштирок этмоқда.
Бугунги лавҳамизда Тошкент Давлат юридик университети маъмурий ва молия ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Карима Ражабова давлат бюджетида жамоатчиликнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/8m74U4Yxm5E" title="Davlat byudjeti jamoatchilik nazorati ostida " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА